Ўзбекистон | 21:01 / 05.02.2018
18011
1 дақиқада ўқилади

Мингдан ортиқ мактаб босқичма-босқич ихтисослаштирилган мактабларга айлантирилади

Фото: Kun.uz

Бугунги кунда республикамизда 370 дан ортиқ айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари фаолият юритади. Бу ерда ўқувчилар айрим фанлардан чуқурроқ билим олишади. 

Бундан ташқари, мингдан ортиқ мактабда ихтисослаштирилган синфлар очилди, яъни бу ерда ўқувчиларнинг иқтидорига қараб, муайян фанлар чуқурлаштириб ўқитилади ва келажакда бу мактаблар босқичма-босқич ихтисослаштирилган мактабларга айлантирилади. KUN.UZ мухбири Халқ таълими вазири У.И.Иноятов берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

"Шунингдек республикамизда методик мактаблар ҳам мавжуд. Бунинг учун ҳар бир тумандаги энг намунали, энг юқори салоҳиятли, педагогик жамоа кўрсаткичлари юқори бўлган мактаблар танлаб олинган ва улар тўрт йўналишда ажратиб олинган. Бу ерга туманда фаолият юритаётган ўқитувчилар ҳафтада бир марта, ўзларининг метод-кунлари ҳамкасблари билан биргаликда ўз маҳоратларини ошириб бориш учун келишади", - дейди вазир.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид