Фан-техника | 01:40 / 06.02.2018
8175
3 дақиқада ўқилади

Hyundai робомобиллари трасса бўйлаб юришда масофа рекордини ўрнатишди

Фото: Hyundai

Hyundai тўртинчи даражадаги автономликка эга водород автомобилларини Сеул яқинидаги юқори тезлик трассасида синовдан ўтказди. Автомобиллар 112 км/соат тезликда 190 километр йўлни босиб ўтди. Бу эса робомобиллар учун ўзига хос рекорд саналади, деб ёзади Engadget.

Синовлар Жанубий Корея пойтахти Сеул ва қишки олимпиада ўтувчи шаҳар Пёнгчангни боғловчи трассада ўтказилган. Умумий ҳисобда автомобиллар 190 км масофани 100–112 км/соат тезликда босиб ўтган. Илгари улар йўлларнинг чекланган участкаларида ва паст тезликларда синаларди.

Синовларда Nexo SUV кроссоверлари ва Genesis G80 седанлари иштирок этган. Автомобиллар шунингдек, 5G алоқа тизимлари билан жиҳозланган. Синовлар намойиш тусигага эга, чунки Hyundai’нинг тўртинчи даражадаги автономликка эга робомобилининг илк тижорат намунаси 2021 йилдан олдин пайдо бўлмайди, тўлиқ автоном версиялари эса 2030 йилда яратилади.

5G тизимлари энди-энди ўрнатилмоқда, шу сабабли уларни тўлиқ автомобилларга ўрнатилиши ҳақида гапиришга эрта. Нима бўлганда ҳам, ушбу синов робомобиллар фақат шаҳар ичида эмас, узоқ масофаларга ҳам қатнай олиши мумкинлигини кўрсатиб берди.

Hyundai’нинг  Phantom AI автоном ускуналарига эга робомобилларининг худди шундай синови Калифорнияда ҳам ўтказилди. Улардан бири стартап раҳбарияти ва TechCrunch мухбирлари билан фалокатга ҳам учради. Олдинда кетаётган пикап деразасидан алюминий банка улоқтиришган, унинг кетидан бораётган автомобиль кескин тормоз босган, Hyundai автопилотини суғурталаб турган ҳайдовчи — Phantom AI ҳаммуаллифи реакция кўрсатишга ожиз қолган. Намойиш қатновида шошилинч тормозланиш тизими ўчириб қўйилган эди. ЙТҲ оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган.

PwC консалтинг компанияси сунъий интеллект инсониятга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ҳисобот тайёрлаган. Турли соҳалар учун кўплаб ижобий натижалар ичра транспорт соҳаси учун ҳам прогнозлар бор. Экспертларнинг фикрича, 2040 йилга бориб, шаҳарларда транспортлар тўлиқ автоном бўлади.

Мавзуга оид