Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон: Ўзбекистон билан чегарада яраланган фуқаро бўйича суриштирув давом этмоқда
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яраланган қирғизистонлик фуқаро бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда АКИpress Қирғизистон Давлат чегара хизматига асосан хабар берди.
Суриштирув ишларини олиб бориш учун махсус комиссия ташкил этилган. У чегара хизмати бошқармаси органлари ва маҳаллий ҳокимият вакилларидан ташкил топган. Қирғизистон томони суриштирувни худди ўзбек томони каби алоҳида олиб бормоқда.
«Натижалар яқинда маълум бўлади. Уларга кўра, қўшимча маълумот берилади», - дея хабар қилишган Қирғизистон Давлат чегара хизматидан.
Мавзуга оид: Ўзбекистон оёғидан яраланган шахсни Қирғизистонга топширди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган қирғизистонлик оёғидан яралангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:14
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026