Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Қизил кабриолет қизил сайёрага парвоз қилди
6 февраль куни Space Х асосчиси Илон Маск коинотга биринчи марта дунёдаги энг оғир элтувчи ракета — Falcon Heavy’ни учирди. Ракета бортига Маскнинг шахсий спорткари Tesla Roadster жойлаштирилганди.
Ракета муваффақиятли учди, иккита тезлаштирувчи эса ажралиб, Ерга қайтиб келди.
Автомобиль парвози бир нечта камера томонидан тўғридан-тўғри эфирда тасвирга олинди. Жараён янада қизиқарли бўлиши учун машинада британиялик таниқли мусиқачи Дэвид Боуининг Space Oddity мусиқаси янгради.
Ўз орбитасига етиб боргач, Tesla коинотда мустақил саёҳат қилиш учун қолади. Tesla Марсга бориб тушмайди, аммо вақти-вақти билан гоҳ қизил сайёрага, гоҳ Ерга яқин келади.
SpaceX маълумотларига кўра, ракета парвози харажатлари 90 млн долларни ташкил қилади. Таққослаш учун, бу АҚШ коинот агентлиги томонидан яратилган Space Launch System (SLS) ракетасининг парвозидан анча арзонроқдир. SLS’нинг ҳар бир парвози 1,5-2,5 млрд доллар туради.





Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
16:02 / 04.02.2026