Жамият | 11:33 / 08.02.2018
13211
1 дақиқада ўқилади

Нукусда фуқаро ўзини томдан ташлаб ўлдирмоқчи бўлди

3 февраль куни соат 07:30да Нукус шаҳри Телемарказ МФЙ, Темирйўл кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, руҳий касал, 1997 йили туғилган фуқаро Б.Н Нукус шаҳри «Жеке терек» МФЙда жойлашган «Қорақалпоқ қурилиш» МЧЖ (ЖБИ)нинг баландлиги 15-20 метрга тенг бўлган бетон ишлаш цехи томига чиқиб ўзининг жонига қасд қилишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди.

Воқеа жойига Нукус шаҳри 1-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми смена бошлиғи катта лейтенант Р.Сейтирзаев ва ёнғин ўчирувчи сафдор А.Сатбаев етиб келган. Улар бетон ишлаб чиқариш цехи биносининг томига чиқиб, фуқаро Б.Н билан суҳбатлашиб ўз жонига қасд қилиш ниятидан қайтариб, пастга тушишга ёрдам берди.

Мавзуга оид