Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 5 ёшли қизчани ўғирлаб, ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди
Фарғона вилоятида 5 ёшли қизчани ўлдиришда гумондор шахс ушланди. Мактабгача таълим вазирлиги «Kun.uz»га хабар беришича, олиб борилган тезкор қидирув натижасида бугун 9 февраль соат 14.00да гумондор фуқаро О. А. қўлга олинган. Ушбу маълумот Фарғона вилояти ИИББ томонидан ҳам тасдиқланди.
У Фарғона вилояти Қўштепа туманида истиқомат қилади.
Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 5 февраль куни чамаси соат 16-00 да, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 6- мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Ғаффоралиева Кибриёхон Фурқатжон қизи йўқолган ва 6 февраль куни соат 00-20 атрофида Кибриёхоннинг тан жароҳатлари етказилган жонсиз танаси Оқбўйра қишлоғи ҳудудидан топилганди.