Спорт | 21:30 / 09.02.2018
42664
2 дақиқада ўқилади

Ҳоким чемпионга уй сертификатини топширди

Ўзбекистон Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлгани халқимизни, айниқса, футбол ишқибозларини беҳад суюнтиргани, шу билан бирга, барчамизнинг “миллионлар ўйини”да мамлакатимизнинг ўрни мустаҳкамланишига чексиз умид бағишлагани рост.

Хусусан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиблари – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига йўллаган табригида қуйидаги самимий сўзларни изҳор этган эди: “Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади”.

Шу билан бирга, Осиё чемпионатида муваффиқият қозонган футболчиларнинг ҳар бирига “Malibu” автомобиллари Президент совғаси сифатида тақдим этилди.

Бугун, 9 февраль куни Навоий вилояти ҳокими Қобулжон Турсунов Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиблар сафида бўлган Дилшод Ҳамроевга Навоий шаҳридан уй-жой олиш учун сертификат билан тақдирлади.

Мавзуга оид