Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари ўзгармоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 11-сонли буйруғи вазир П.Бобожонов томонидан имзоланди.
Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.
Буйруққа кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ–2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кун (08.02.2018) дан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Мавзуга оид
14:35 / 20.02.2026
Бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари нархини баҳолаш тартиби белгиланмоқда
09:10 / 12.02.2026
Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тасдиқланди
14:36 / 14.07.2025
Лифт йилига камида бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилади
14:03 / 13.01.2025