Жамият | 21:00 / 09.02.2018
15347
2 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти прокурори тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Фото: Жиззах вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Жиззах вилоят прокурори томонидан тадбиркорлик субъектлари билан Жиззах шаҳар ва туманларда очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, қонуний фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркор - прокурор ҳимоясида” мавзуси остида жорий йилнинг 6 февраль куни Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани тадбиркорлари билан очиқ мулоқот Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилди.

Очиқ мулоқотда, Жиззах вилоят прокурори Ислам Эргашходжаев, Жиззах шаҳар ҳокими ва ўринбосари ҳамда вилоят ва туман мутасадди ташкилот раҳбарлари иштикор этди. Мулоқотда 250 нафардан зиёд тадбиркор ўз муаммолари, таклиф ва лойиҳалари билан қатнашди. Учрашувда тадбиркорлар вилоят прокурори ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан юзма-юз суҳбатлашиб, ўз фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шу куни Дўстлик, Мирзачўл ва Арнасой тумани тадбиркорлари учун Дўстлик тумани Маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда 300 нафардан зиёд тадбиркор билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур учрашувларда тадбиркорлардан 70 дан зиёд ариза қабул қилинди ва ушбу аризаларни қонуний ечими топилиб, ижобий ҳал этилмоқда.

7 февраль куни эса Пахтакор ва Зафаробод тумани тадбиркорлари билан тумандаги Маданият саройида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. 

“Тадбиркор-прокурор ҳимоясида” мавзусида тадбиркорлар билан Очиқ мулоқот давом этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид