Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликлар Трампдан кўра ФҚБга кўпроқ ишонишлари маълум бўлди
Фото: AP Photo / Evan Vucci
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Федерал қидирувлар бюроси фикрлари фарқланса, АҚШнинг аксарият аҳолиси унда Трампдан кўра кўпроқ ФҚБга ишонадилар. Бундан Marist Poll компанияси ўтказган сўровнома маълумотлари дарак бермоқда.
Компания сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, сўралганларнинг 66 фоизи ФҚБга, 24 фоизи эса Трампга ишонишга тайёрликларини айтганлар. Бундан ташқари, респондентларнинг 71 фоизи ФҚБ Трампни ҳокимиятдан четлатишга уринмаётгани ва шунчаки “ўз ишини қилаётганини”, 23 фоизи эса бюро президентга нисбатан нохолис эканлигини айтишган.
Сўровнома 5-7 ферваль кунлари ўтказилган ва унда 807 киши иштирок этган.
Аввалроқ АҚШ конгрессининг разведка қўмитаси “Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви” тергови жараёнида ФҚБ ва адлия вазирлиги қоидабузарликларга йўл қўйгани ҳақидаги докладни эълон қилган. Ҳужжатда ФҚБнинг терговда иштирок этган ходимлари Трампга нохолислик қилиб, сайловларда ютқазган Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашгани кўрсатилган.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
22:41 / 22.08.2025
ФҚБ агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказди
17:05 / 04.08.2024