Спорт | 23:44 / 10.02.2018
22668
1 дақиқада ўқилади

Шимолий кореялик мухлисалар Пёнгчангдаги мусобақаларни “қиздиришмоқда” (видео)

Фото: Tengrinews.kz

Шимолий кореялик мухлисалар Пёнгчангдаги Олимпиаданинг шорт-трек бўйича мусобақаларида қизғин мухлислик қилишди. Шимолдан махсус келган кўп сонли мухлисалар деярли тўлиқ секторни эгаллашган. Улар бир хил қизил рангдаги кийимда бўлишган ва ўзларининг жўшқин, қувноқ ҳаракатлари билан мусобақада кўтаринки кайфият улашишган. Кўпчилик бошқа мухлислар шимолий кореяликлар жойлашган трибуналар фонида селфига тушишган. 

Шимолий Кореядан Пёнгчангга 200 дан кўпроқ мухлиса ташриф буюрган. ОАВда маълум қилинишича, барча қизлар синчков танловдан ўтказилган: уларнинг оилавий келиб чиқишлари, билимлари ва сиёсий қарашлари текширилган. 

 

 

Мавзуга оид