Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: UzDaily
10 февралда Тошкентда Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 2017 йил декабрда Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясини тузиш ҳақида келишиб олишганди.
Комиссия таркибига Ўзбекистон ва Афғонистон хавфсизлик кенгашлари аппаратлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари кирган.
Йиғилиш давомида томонлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида террорчилик ва экстремизмга қарши курашдаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, қурол савдоси ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, жиноий даромадларни легаллаштириш ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш масалаларини кўриб чиқишган.
Икки томон вакиллари божхона қонунбузарликларидан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олишда ҳамкорликни фаоллаштириш, давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашишган.
Ривожланиш ва инфратузилма бўйича қўшма лойиҳаларнинг хавфсизлигини ва узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, Кобул ва Мозори-Шарифдаги ишлаб чиқариш корхоналари, марказлари, савдо уйларини ҳимоя қилиш муҳимлиги қайд қилиб ўтилган.
Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга декабрдаги ташрифи доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш масалаларига аоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, транзит-транспорт, инфратузилма, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетик ва бошқа кўплаб муҳим соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлик билдирилди.
Йиғилишда Афғонистонда ва Марказий Осиёда узоқ муддатли барқарорликни таъминлашда тинчлик, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик масалалари чамбарчас боғлангани таъкидлаб ўтилди.
Қўшма комиссиянинг илк йиғилиши якунларига кўра тегишли баённома имзоланди.
Мавзуга оид
14:49 / 27.01.2026
Давлат идораларида “хавфсизлик” учун масъуллар фаолияти қайта кўриб чиқилади
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026