Фан-техника | 19:35 / 12.02.2018
10342
2 дақиқада ўқилади

5,5 дюймли экранга эга смартфонлар энг харидоргирлари эканлиги аниқланди

www.anews.com

Мобил телефоннинг ўлчамларидан ундан бир қўл билан фойдаланишдаги қулайликдан тортиб экран диагоналигача деярли барча нарса боғлиқ. DeviceAtlas таҳлилчилари 2017 йилда қандай ўлчамдаги дисплейли смартфонлар энг харидоргир бўлганини аниқлашди. 

Бунинг учун мутахассислар бирор давлатда бир йил ичида сотилган барча мобил қурилмалар ичидан муайян диагоналли экранга эгалари миқдорини аниқлашди.

Аниқланишича, дунёда 5,5 дюймли экранга эга смартфонлар энг харидоргир экан. Бундай смартфонлар ҳиссасига Ҳиндистон, Малайзия ва Нигерияда сотилган барча мобил қурилмаларнинг 25 фоизи, АҚШ, Миср ва Австралияда 20 фоизи, Япония, Швеция, Аргентина ва Испанияда 15 фоизи тўғри келар экан.

2-ўринни 4 дюймли дисплейларга эга қурилмалар эгаллади. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бундай смартфонлар улушига Жанубий Африка, Канада ва Буюк Британияда сотилган барча мобил қурилмаларнинг 16 фоиздан кўпроғи тўғри келади. Шунингдек, Колумбия, Австралия, Франция, Япония, Германия, Швеция ва АҚШда сотилган ҳар ўнинчи смартфон 4 дюймли диагоналли экранга эга.

Аниқланишича, 5,7 дюймли дисплейли смартфонларга бозорда талаб энг кам экан, бироқ уларга секин-аста харидорлар қизиқиши ортмоқда. Малайзияда 12 фоиздан кўпроқ, Россия ва Мисрда 7 фоиздан кўпроқ, АҚШ, Нигерия, Австралия, Швеция ва Канадада 4 фоиздан кўпроқ, Буюк Британия ва Италияда 3 фоиздан кўпроқ харидорлар бундай ўлчамдаги смартфонларни харид қилишган.

Мавзуга оид