Жаҳон | 17:18 / 12.02.2018
4816
1 дақиқада ўқилади

Японияда етти киши кучли қор туфайли ҳалок бўлди

Фото: The Guardian

Японияда етти нафар инсон кучли қор туфайли ҳалок бўлди, яна 60 дан ортиқ инсон жароҳатлар олди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Фукуи префектурасида беш киши ҳаётдан кўз юмган. Улардан уч нафари қор автомобилнинг тутун чиқариб ташловчи трубасини ёпиб қўйгани туфайли газлардан заҳарланиш сабабли вафот этди. Ниагата префектурасида кекса ёшли эркак ҳалок бўлди. Тахминларга кўра, у қорни тозалаётганда ариққа тушиб кетган.

Фукуока префектурасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна бир инсон ҳалок бўлган. У мотоциклда почта ташиш билан шуғуллангани айтилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид