Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда автобусларни текшириш натижасида 1,5 мингдан зиёд қонунбузарликлар аниқланди
Фото: Tengrinews
Қозоғистонда «Автобус» тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Мамлакатнинг Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 22 январдан 8 февралга қадар 4042 рейсли автобус текширувдан ўтказилган бўлиб, уларнинг ярмига яқини Жанубий-Қозоғистон вилоятидадир. Ўтказилган ишлар натижасида, транспорт назорати инспекторлари ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан 1546 та турли қонунбузарлик ҳолати аниқланган, 1,7 млн тенге (5,3 минг доллар)дан кўпроқ миқдорда жарималар белгиланди.
Энг кўп қонунбузарлик ҳолатлари транспорт воситасининг рейсдан аввалги техник кўриги ва ҳайдовчилар тиббий кўригига тегишли бўлган. Тахминан 260 та шундай бузилишлар фош этилди.
Автобусларни текшириш 18 февралга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 18 январь куни Ақтўбеда ичидаги 52 ўзбекистонлик билан ёниб кетган «Сетра» автобуси 2,5 йилдан буён техник кўрикдан ўтмагани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
19:59 / 15.03.2026