Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 та ғазални ёд олган ўқувчига вилоят ҳокими 50 миллион берди
Навоий вилоятида 12-13 февраль кун¬лари “Навоий ворислари” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.
6-9 синф ўқувчилари иштирок этган танловда қатнашчилар энг кўп ғазал ёд олиш, уни ифодали ўқиш, матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш каби шартлар бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказишди.
14 нафар иштирокчи орасидан 3 нафар ғолиб аниқлаб олинди. 1-ўрин бухоролик Ситора Исоқовага насиб этган бўлса, 2-ўринга Навоий вилояти вакили Маржона Нодирқулова, 3-ўрин эса фарғоналик Хосиятхон Сирожиддиновага насиб этди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Хусусан, навоийлик ўқувчи қизга вилоят ҳокими К.Турсунов томонидан Президент совғаси сифатида 50 миллион сўмлик пул мукофоти тақдим этилди.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026