Чақмоқ АҚШ бомбардимончи самолётида одам бўйидек дарча қолдирди
Чақмоқ АҚШнинг Boeing B-52 Stratofortress стратегик бомбардимончи самолёти дум қисмида катта дарча қолдиргани маълум қилинди. Бу ҳақда The Aviationist нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, чақмоқ самолёт 2017 йил декабрда Луизианадаги Барксдейл авиабазасига кўниши вақтида самолётга урилган. Самолёт экипажи нима юз берганини тушунмай қолган ва фақатгина қўнгандан кейин одам бўйидек келадиган дарчани кўрган.
Зиён баҳолангач, самолётнинг вертикал стабилизатори, яшинқайтаргичи ва ҳимоясига тикланиб бўлмас зарар етгани ва самолёт дум қисмини тўлиқ алмаштириш кераклиги маълум бўлган.
Техник мутахассисларнинг таъкидлашларича, чақмоқ зарбалари йилига бир неча маротаба юз беради, бироқ ушбу ҳолатдагиси жиддий оқибатларга олиб келган. Механиклардан бирининг айтишича, у 15 йиллик фаолияти давомида биринчи марта самолётнинг дум қисмини тўлиқ алмаштиришига тўғри келган.
Boeing B-52 Stratofortress самолёти АҚШ қуролланишида 1955 йилдан бери мавжуд. Режага кўра, ушбу самолёт камида 2030 йилгача АҚШнинг узоқ бомбардимончи авиациясининг асосий самолёти бўлиб қолади. Самолёт турли қуроллар, жумладан ядровий қуролни таший олади.
Мавзуга оид
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
10:22 / 08.07.2024
Қирғизистонда 250 бошга яқин қўйлар чақмоқ уришидан нобуд бўлди
18:49 / 14.06.2024
Тожикистонда чақмоқ уриши оқибатида чўпон ва қўйлар подаси нобуд бўлди
13:03 / 08.11.2023