Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан, техник кўрикдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди
Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари билан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.
Тасдиқланган ҳужжатлар талаблари қуйидаги кичик ҳажмли кемаларга татбиқ этилади:
• асосий двигателлар қуввати 55 кВтдан (75 от кучи) ва йўловчи йиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар;
• моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, осма моторли кемалар;
• сув мотоцикллари (гидроцикллар);
• юк кўтариш қобилияти 80 тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар;
• шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар.
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш
Кичик ҳажмли кемаларнинг барча турлари рўйхатдан ўтказиш китобига (кейинги ўринларда – кема китоби) тегишли қайдларни киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади. Моторли ва эшкакли кемалар алоҳида китобларда рўйхатдан ўтказилади, уларга кичик ҳажмли кема билети берилади.
Кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган шахсларга бундай кемаларни бошқаришга рухсат этилади. Рўйхатдан ўтмаган кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш тақиқланади.
Кичик ҳажмли кемалар техник ҳолатидан қатъи назар, харид қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Рўйхатдан ўтказиш ФВВнинг тегишли ҳудудий бошқармаларида манфаатдор шахсларнинг аризасига кўра амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказишда кичик ҳажмли кемаларга борт рақами берилади, бу рақамлар кема бортининг ҳар икки томонига ўчмайдиган контраст бўёқда кўрсатилади.
Кема мулкдори алмашганда, унинг манзили ўзгарганда ёки қайта жиҳозланганда янги борт рақами берилади ва янги билет топширилиб, шунингдек кема китобига тегишли ёзувлар киритилган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказилади.
Кичик ҳажмли кема тиклашга ва фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда рўйхатдан чиқарилади.
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун қуйидаги миқдорлардаги тўловлар амалга оширилади:
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун ундириладиган пул маблағлари ФВВнинг бюджетдан ташқари фондига келиб тушади.
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш
Рўйхатдан ўтказилган кичик ҳажмли кемалар фойдаланишга яроқлилиги бўйича тегишли штамп қўйилган ҳолда йиллик техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик ФВВнинг Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг ҳудудий бош инспекторлари томонидан амалга оширилади. Хавфсизлик талабларига мос келмайдиган кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш тақиқланади.
Кичик ҳажмли кемалар бўйича техник назорат қуйидагиларни ўз ичига олади:
• дастлабки техник кўрик (рўйхатдан ўтказилгунга қадар), унда кеманинг асосий параметрлари: юк кўтариш қобилияти, йўловчилар сиғими, двигатель сони, рухсат этилган қуввати, елканларнинг рухсат этилган майдони, сузиш жойи, кемалар сузиши мумкин бўлган тўлқин баландлиги, сув усти борти, сувга ботиши, қутқарув воситалари ва ўт ўчиргич, сигнал чироқлари ва навигация ускуналари ва бошқалар текширилади. Техник кўрик натижалари бўйича 2 нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси кема мулкдорига топширилади.
• йиллик техник кўрик, у 1 мартдан 30 июнгача махсус жиҳозланган шохобчаларда ўтказилади. Кўрикдан ўтказиш давомида кеманинг асосий элементларида ўзгаришлар кузатилмаганлиги, унинг техник ҳолати ва белгиланган меъёрларга мос келадиган ускуна ва анжомларнинг мавжудлиги текширилади. Махсус воситалар ва усуллар ёрдамида тегишли кема материалининг (резина, алюминий, пластик, ёғоч ва ҳ.к. материаллар) ҳолати, корпусининг чидамлилиги, лок-бўёқ қопламаси ҳолати, сув ўтказмаслиги, шатакка олиш қурилмасининг ҳолати ва бошқа параметрлар текширилади. Фойдаланиш талабларига жавоб бермайдиган носозликлар ва бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда, кема яроқсиз деб тан олинади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади, унда барча носозликлар кўрсатилади.
• махсус техник кўрик – кема таъмирланганда, қайта жиҳозланганда ёки авариядан кейин ўтказилади.
Техник кўрикдан ўтказиш учун қуйидаги тўловлар ундирилади:
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган пул маблағлари ФВВнинг бюджетдан ташқари фондига келиб тушади.
Кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш
Кичик ҳажмли кемалар турадиган жой учун сув ҳавзалари ва улар билан биргаликдаги қирғоқ ҳудудида махсус жиҳозланган жой – база (иншоот) барпо этилади. Сув ҳавзаларида кичик ҳажмли кемалардан фойдаланишга навигация очилгандан ёпилгунга қадар бўлган вақт давомида, сел ва сув тошқини мавсуми ўтгандан сўнг рухсат этилади. Кичик ҳажмли кемаларга уларнинг тўхташ жойлари, портлар, аҳоли турар жойлари чегараларида 30 км/соатгача тезликда, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойларида 10 км/соатдан ортиқ бўлмаган тезликда ҳаракат қилишга рухсат этилади.
Ҳужжат билан кичик ҳажмли кемалар турадиган жойларни аҳоли яшаш пунктлари, гидротехника иншоотлари, аҳоли оммавий дам оладиган жойларга нисбатан жойлаштириш талаблари, шунингдек кичик ҳажмли кемалар иштирокида оммавий тадбирлар, мусобақалар ўтказиш тартиби, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари белгиланди.
Ҳужжатлар 8.03.2018 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
19:50 / 08.11.2024
Жанубий Кореяда 129 тоннали балиқчилар кемаси чўкиб кетди: 12 киши бедарак йўқолди
11:40 / 08.10.2024
«Сузиб юрган мегабомба»: Евроиттифоқ РФдан йўлга чиққан авариявий ҳолатдаги кемани қабул қилишдан бош тортди
09:40 / 08.10.2024