Жаҳон | 22:10 / 13.02.2018
11946
2 дақиқада ўқилади

Ёлғон сўзлаганини тан олган Нидерландия ташқи ишлар вазири истеъфога кетди  

Фото: Global Look Press

Россия президенти Владимир Путин билан учрашгани ҳақида ёлғон сўзлаган Нидерландия ташқи ишлар вазири Халбе Зейлстра истеъфога кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.     

Зейлстра de Volkskrant нашрига берган интервьюсида 2006 йилда Путин билан учрашувда иштирок этгани ҳақида алдаб келганини тан олган.

2016 йил май ойида Зейлстра Нидерландиянинг Эркинлик ва демократия учун халқ партияси сайловчиларини Россия билан уруш хавфидан огоҳлантирган. У ўшанда 2006 йил бошида “Путиннинг дала ҳовлисида” бўлгани, у ерда Royal Dutch Shell компанияси ижрочи директори Йерун Ван дер Вер билан учрашув бўлгани ҳақида сўзлаб берган.  

Зейлстранинг тушунтиришича, у ўз манбасини ошкор қилмаслик учун Путин билан шахсан учрашгани ҳақида гапиришига тўғри келган.

Зейлстранинг 14 февралда Москвага ташриф буюриши ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиши белгиланганди. 

Мавзуга оид