Ўзбекистон | 18:07 / 14.02.2018
26047
1 дақиқада ўқилади

Февраль ойи учун пенcия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон қарори ижроси юзасидан 3,1 млн. нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг февраль ойи учун талаб қилинган маблағлар 2018 йил 12 февраль санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.

Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берган.

Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан 14 февралгача молиялаштириб берилди.

Мавзуга оид