Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўғрилик вақтида ўғри ўз шеригини “нокаутга” учратди (видео)
Шанхай полицияси Weibo ижтимоий тармоғида кузатув камерасига қайд қилинган муваффақиятсиз ўғрилик видеосини жойлаштирди.
Видеода икки ўғри бинонинг витринасини ғишт билан синдириб, унинг ичига кирмоқчи бўлаётганини кўриш мумкин. Ўғрилардан бири витринага ғишт улоқтиргач четга ўтаётганда шериги отган ғишт бошига тегади ва уни ҳушидан кетказади. Натижада шеригини "нокаут"га учратган ўғри “муваффақиятли ов” ўрнига беҳуш шеригини қўлларидан тортқилаганча қочишига тўғри келади.
“Агар барча ўғрилар шундай бўлганларида, биз белгилангандан кўпроқ ишламасдик”, деб изоҳ берганлар полициячилар ушбу воқеага.
Жиноятчилар ушлангани-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
21:49 / 10.07.2026
Бир кунда 1200 та ғишт қуядиган тошлоқлик “темир хотин” ҳикояси
18:13 / 06.06.2025
Хитойда юзлаб роботлар учта тарихий бинони кўчирди
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
11:51 / 26.03.2025