Андижон вилояти молия бош бошқармаси партияларга мурожаатнома юборди
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 99–моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарори ижроси борасида Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги 106/26-5-сонли ҳамда Андижон вилояти ҳокимининг 2017 йил 31 декабрдаги 866-қ-сонли қарорлари қабул қилинган.
Қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда молия идораларига, шунингдек, бюджетдан маблағ олувчиларга 2018 йил учун бюджет назорати рақамлари етказилди.
Ўз навбатида, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлиги вакиллик органлари томонидан 2018 йил учун бюджет параметрлари белгиланган муддатларда қабул қилиниб, тегишли қарорлар билан тасдиқланди.
Бугунги кунда, ҳукумат томонидан депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий бюджет харажатларини режалаштиришда адолатлилик, очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя қилиш талаблари йўлга қўйилмоқда.
Бюджет харажатларини халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш мақсадида, ўтган 2017 йил якунида вилоят молия бош бошқармаси томонидан барча ижтимоий соҳа муассасаларини ва иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларини ҳолатлари ва моддий-техника базаси ўрганиб чиқилди. Ўтказилган ўрганишлар якуни билан, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соха муассасаларида бугунги кунда мавжуд муаммолар жамланди.
Бу аниқланган камчиликларни ҳудудий манзилли Дастурларни шакллантириш орқали босқичма-босқич бартараф этиш имконияти мавжуд бўлиб, тегишли ҳокимликларга бу масалада сўров хатлари юборилди.
Ҳудудий Дастурларни шакллантиришда шаффофлилик, очиқлик ва ошкоралик принципларини жорий қилиш, шунингдек, Халқ депутатлари шаҳар(туман) кенгашлари аъзоларига келиб тушаётган сўровлар ҳамда улар томонидан ўтказилаётган ўрганишлардан фойдаланиш, бюджетнинг халқнинг хоҳиш истаги асосида шаклланишига ва уларнинг кайфиятини кўтаришга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади албатта.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоят молия бош бошқармаси маҳаллий бюджетларни шаклланиши ва унинг ижроси борасида депутатлик ва жамоат назоратини жалб қилишда ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатиш масаласида Партияларга ўз мурожаатномасини юборди.
Мавзуга оид
10:40
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
11:09 / 08.11.2024