Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Россияни киберҳужумларда айблади
Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Тариқ Аҳмаднинг маълум қилишича, Россия ҳукумати NotPetya вирусидан фойдаланган тарзда уюштирилган киберҳужумларга алоқадордир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Британия ҳукуматининг фикрича, Россия ҳукумати, хусусан, россиялик ҳарбийлар 2017 йилнинг июнида NotPetya вируси ёрдамида амалга оширилган беқарорлаштирувчи ҳужумга масъулдир. Вируснинг ўйламай қўлланилиши ташкилотнинг бутун Европа бўйлаб ишига зарар етказди ва миллионлаб фунтга тушди. Биз Россияни халқаро ҳамжамиятнинг масъулиятли аъзосига айланишига чақирамиз», - дея маълум қилди Аҳмад.
Вирус бир неча давлатларга зарар келтирди, асосан Украина компаниялари ҳужумга учради. Нефть, энергетика, телекоммуникация, фармацевтика компаниялари, шунингдек, давлат органлари IT-тизимларига ҳужум уюштирилди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
18:41 / 23.06.2026