Спорт | 10:45 / 16.02.2018
5921
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ аъзоси қўриқлаш хизмати ходими билан муштлашув учун узр сўради ва Пёнгчангни тарк этди

Фото: Ижтимоий тармоқ

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) аъзоси ва Халқаро бобслей ҳамда скелетон федерацияси вице-президенти Адам Пенгилли қўриқлаш хизмати ходими билан муштлашув учун узр сўради, деб хабар қилмоқда ТАСС.

«Ҳа, ХОҚ аъзоси ва қўриқлаш хизматида ишлаган кўнгилли ўртасида кўнгилсиз ҳодиса юз берди. ХОҚ аъзоси этика бўйича комиссияга чақирилди, у хатога йўл қўйганини дарҳол тан олди. Пенгилли узр сўради ва Кореяни тарк этди. Биз ҳодиса батафсил ўрганиб чиқилганидан хурсандмиз», - дея айтиб ўтди ХОҚнинг коммуникациялар бўйича директори Марк Адамс.

«Сўз жанги юз берди, у бунинг учун узр сўради. Қўллар ишлатилганига келадиган бўлсак, биз буни ҳали аниқлашимиз лозим», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид