Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада кўчада унутиб қолдирилган боғча боласи ҳаётдан кўз юмди
Москванинг Янги Москва округидаги болалар боғчасида сайр вақтида кўчада унутиб қолдирилган 4 ёшли қизча совқотиш сабабли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг расмий вакили Светлана Петренко журналистларга маълум қилди.
16 февралда эрталаб тарбияловчи ва энага кичик гуруҳ болалари билан сайрдан кейин болалардан бири йўқлигини сезиб қолишган. Улар қизни қидириб кўчага чиқишганда, 2014 йилда туғилган қизча беҳуш ҳолда қорда ётганини кўришган.
Болалар боғчаси ходимлари тез тиббий ёрдам чақиртиришган, шифокорлар қизнинг ўлганини қайд қилишган.
Воқеа жойида терговчилар иш олиб боришмоқда, улар боғчада тарбияланувчиларнинг хавфсизлиги қандай таъминланишини аниқлаштиришмоқда.
Ушбу ҳодиса юзасидан “Ўз касбий мажбуриятларини тегишли равишда бажармаслик натижасида эҳтиётсизлик сабабли ўлим етказиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Петренконинг айтишича, шунингдек, масъулиятсизлик моддаси бўйича ҳам иш қўзғатилиши мумкин.
Янги Москва округи таълим муассасалари куратори бола сайр вақтида унутиб қолдирилгани ҳақидаги хабарни рад этган. Унинг айтишича, қизча доимий назоратда бўлган, бироқ у ўзини ёмон ҳис қилгач, шифокорлар чақиртирилган.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026