Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акциядорлик тижорат Халқ банкида халқаро пул ўтказмалари операциялари миллий валютада амалга оширилмоқда
Бугунги кунда акциядорлик тижорат Халқ банки республикамизнинг барча ҳудудларида 186 та пул ўтказмалари шохобчалари орқали фаолият кўрсатмоқда.
Юртдошларимиз мазкур шохобчалар орқали турли мамлакатлардан келган маблағларини ўз вақтида тўлиқ олишларида, шунингдек хорижга маблағ юбориш истагида бўлган фуқароларга пул ўтказмаларини ўтказишда банк сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Эътиборли жиҳати ушбу хизматдан фойдаланувчилар миллий валютада нафақат нақдда балки банк пластик карталаридаги маблағдан ҳам ўтказишлари мумкин.
– Мана мен бир неча марта Халқ банки хизматидан хорижда ўқийдиган фаразандимга пул жўнатишда, яна бир хорижда ишлайдиган қариндошимдан валютада маблағ олишимда фойдаландим. Ўзимизни пулимизда сўмда пластигимдаги маблағимдан ўтказдим, хориждаги фарзандим эса буни АҚШ долларида қабул қилиб олди, у ёғдан келган маблағни миллий валютада ҳам бемалол олиш мумкин экан. Банкка воситачилик хизматини терминалда сўмда тўладим, ҳеч қандай муоммо бўлгани йўқ, буни нақдда ҳам тўлаш мумкин экан. Банк хизматидан мамнунман дейди – Халқ банки мижози Хуршида Жабборова.
Албатда бу енгиллик сўмни хорижий валютага хорижий валютани сўмга айрибошлашдаги оворагарчиликларни олдини олади. Банк биргина
2017 йилнинг ноябр ойидан шу кунга қадар хорижий мамлакатлардан келган 1 млн. АҚШ доллари ҳамда ўзимиздан хорижий давлатларга 596 минг АҚШ доллар маблағларни жўнатиш операцияларини миллий валютада бажариш орқали мижозларга сифатли хизмат кўрсатган.
Ҳозирги кунда Халқ банки “Western Union”, “Золотая Корона”, “Контакт” ва “Юнистрим” халқаро пул ўтказмалари орқали дунёнинг барча давлатлари билан алоқаларни йўлга қўйган. Келажакда банк халқаро пул ўтказмаларини мобил иловалар ёрдамида онлайн тарзда давлатлараро пул ўтказишни йўлга қўйишни ҳам режалаштирган.
Шунингдек, Халқ банки Туркиянинг UPT (Universal payment transfer) халқаро пул ўтказмалари тизими фаолиятини йўлга қўйиш арафасида турибди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 07.05.2026
Халқ банки Mastercard билан стратегик ҳамкорликни кучайтирди
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
13:45 / 24.04.2026
Биринчи чоракда Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 13 фоизга ошди
17:45 / 31.03.2026