Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи чоракда Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 13 фоизга ошди
2026 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга қарийб 3,8 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1 млрд 283 млн долларга ёки 52,2 фоизга, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан эса 433 млн долларга ёки 13 фоизга кўп. Ўз навбатида халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистондан 604 млн доллар чиқиб кетган бўлиб, бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 39 млн долларга кам.
2026 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 3,79 млрд долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Хусусан, ўтказмалар миқдори жорий йилнинг дастлабки 3 ойида қуйидагича бўлган:
- январь: 1,23 млрд доллар;
- феврал: 1,23 млрд доллар;
- март: 1,33 млрд доллар.

Жорий йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмалари миқдори 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1 млрд 283 млн долларга ёки 52,2 фоизга, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан эса 433 млн долларга ёки 13 фоизга кўп.
Ўз навбатида халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистондан 604 млн доллар чиқиб кетган бўлиб, бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 39 млн долларга кам.
«Хорижий валютага бўлган таклифнинг ортиши асосан экспорт тушумлари, банклар томонидан жалб қилинган ташқи қарзлар ва халқаро пул ўтказмалари ҳиссасига тўғри келди. Айниқса, аҳоли томонидан валюта сотувининг юқори суръатларда ўсиши бозорда қўшимча таклиф бўлиб хизмат қилди», дейилади Марказий банк шарҳида.
2017-2025 йиллар оралиғида Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмалари динамикасининг ўзгариши:

2020-2025 йиллар оралиғида мамлакатга юборилган ўтказмалар миқдори 3 баробарга, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 8,6 фоиздан 12,8 фоизгача кўпайди.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026