Иқтисодиёт | 17:45
1355
2 дақиқада ўқилади

Қайси иловалар орқали фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин?

Картадан картага ўтказмалар ҳар қандай мобил банк ёки финтех илованинг асосий функциясига айланиб улгурди. Миллионлаб фойдаланувчилар деярли ҳар куни бу хизматдан фойдаланади: кимдир ўз ҳисоблари ўртасида, яна кимдир дўстларига, оила аъзоларига жўнатмаларни амалга оширади. Қайси иловалар орқали ўтказмаларни амалга ошириш мумкин?

Фото: Shutterstock

Кундан кунга Ўзбекистонда ҳам онлайн тўловлар оммавийлашиб боряпти. Бу ҳам қулай, ҳам вақтни тежайди. Шу мақсадда карта эгалари кичик суммадан тортиб каттароқ миқдордаги пул ўтказмалари учун турли хил мобил иловалардан кенг фойдаланади. Бир қатор банклар ва айрим тўлов ташкилотлари ўз мобил иловалари орқали мижозларга картадан картага бепул пул ўтказмалари хизматини тақдим этяпти. Kun.uz бундай имконият қайси иловаларда борлигини ўрганди.

Юқоридаги иловалардан фойдаланиб бир ой ичида 45,5 млн сўмгача бўлган маблағни бепул ўтказишингиз мумкин.

Яна бир жиҳат: Humo’дан Humo’га пул ўтказмалари учун аксарият иловаларда комиссия олинмайди (ўтказмалар миқдори бўйича лимитлар бўлиши мумкин). Қатор банклар ўзи чиқарган карталар ўртасидаги ўтказмалар учун ҳам қўшимча пул олмайди.

Бундан ташқари, TBC Bank’нинг Salom картаси* (Humo) тақдим этадиган имкониятни алоҳида қайд этиш мумкин. Бу карталар эгалари банкнинг иловаси орқали картани фоизсиз тўлдириши ва ундан Uzcard/Humo карталарига фоизсиз ўтказмаларни амалга ошириш имкониятига эга.

Uzum Bank ҳам Uzum картаси орқали 100 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказишни таклиф этади.

* Дисклеймер: Salom картаси балансидаги қолдиқ маблағ учун автоматик тарзда, муайян фоиз ставкасида кунлик даромад ҳисоблаб борилади. Бу шаклдаги даромад аҳолининг муайян қатлами учун нозик масала бўлиши мумкин.

Достон Аҳроров
Муаллиф Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид