Боғчалар биноси ва ер майдонини президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорисиз бошқа ташкилотларга бериш тақиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда таълим муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишни тартибга солиш мақсадида:
1. Республикада фаолият кўрсатаётган давлат таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларисиз ташкилотларга бериш ёки таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилди.
2. Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига:
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига зид равишда ҳудудлардаги давлат таълим муассасалари, хусусан мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мол-мулклари, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларида жойлаштирилган ташкилотларни (ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатаётганлар бундан мустасно) давлат таълим муассасаларидан бошқа манзилларга ўтказиш ҳамда жойлаштириш жараёнида етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш чораларини кўриш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 сентябрдаги 999-ф-сон фармойиши асосида ўтказилган хатлов якунлари бўйича белгиланган моддий жавобгар шахслар жавобгарлигига берилган мол-мулкнинг бут сақланиши ва тўлиқлиги назорат қилинишини таъминлаш;
мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулкини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларига зид равишда бериб юборган ёки мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер майдонларига турли ташкилотлар жойлашиб олишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан чоралар кўриш топширилди.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази 15 кун муддатда мактабгача таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мол-мулкининг бутлиги, уларнинг бино ва иншоотларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этадилар.
4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Узбекистан Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
17:53 / 01.08.2023
ИИБ ходимлари маъруза қилган боғча масъуллари жазоландими?
15:36 / 28.07.2023
Президент Учтепа туманида боғча болаларига маъруза ўқиган профилактика инспектори воқеасига тўхталди
17:40 / 27.07.2023
Таълимда бола психологияси қай аҳволда? Психологлар билан суҳбат
12:07 / 24.07.2023