Унга кўра, 29 сентябр соат 12:00 ҳолатига шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг аҳволи барқарор, касаллик енгил шаклда кечмоқда. Оғир ёки асоратли ҳолатлар қайд этилмаган. Барча тарбияланувчилар шифокорларнинг доимий назоратида. 

Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Даволаш жараёни республика даражасидаги етакчи мутахассислар иштирокида ташкил этилган.

Қайд этилишича, ота-оналарга болалар саломатлиги тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб бориляпти. Яқин кунларда қолган болалар ҳам соғлом ҳолатда уйларига жавоб берилиши кутилмоқда. 

"Энг муҳим жиҳат, вазият тўлиқ барқарор. Соғайиш жараёни ижобий динамика билан давом этяпти. Давлат органлари ва тиббиёт муассасалари ушбу ҳолатни доимий назорат остида ушлаб турибди", деди у.