Жамият | 21:23 / 17.02.2018
28599
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат аграр университетида жонивор устида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи Ҳамидов Алижон Исматжонович уйида боқилаётган қўйнинг ҳомиладорлик даврининг кечикканлиги сабабли Тошкент давлат аграр университети Ветаринария кафедрасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга мурожаат қилди. 

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари ҳолатни ўрганиб чиқиб, ҳайвонда жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарурлиги тўғрисида хулоса берилди. Шунга асосан қўйда Кесерча кесиш йўли билан малакали жарроҳлик ёрдами кўрсатилиб, 3 бош қўзичоқ олинди. Ҳозирги вақтда она қўй ва қўзичоқлар соғлом ривожланмоқда. 

Бундай жарроҳлик амалиётлари Ветеринария кафедрасида доимий равишда амалга ошириб борилмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш ва илм-фаннинг интеграциясини таъминлаш ва талабаларнинг амалий кўникмаларини оширишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат аграр университети раҳбарияти томонидан яратиб берилган бундай замонавий, ўқув-амалий тадбирларни амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар бу ерда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг олиб боратётган илмий-тадқиқот ишларини мустаҳкамлашга ва талабаларнинг ишлаб чиқаришга рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишларига мустаҳкам замин яратмоқда.

Мавзуга оид