Ўзбекистон | 14:55 / 04.10.2025
2474
1 дақиқада ўқилади

Кувайт иштирокида Фарғонада мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Элчихона кўмагида Кувайт Жарроҳлик кенгаши президенти, Adan Hospital шифохонаси жарроҳи Муҳаммад ал-Кандарининг Фарғона вилоятига сафари ташкил этилди.

Фото: Дунё

Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров Кувайт жарроҳлик кенгаши президенти Муҳаммад Алкандарини қабул қилди.

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди, бу жараёнда халқаро ҳамкорлик ва илғор тажрибаларни ўрганиш муҳимлигини таъкидланди.

Айни пайтда Кувайт жарроҳлик кенгаши ҳамда Adan шифохонаси вилоятдаги CAMU – Халқаро тиббиёт университети ва "Меридиан" клиникаси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Ташаббус доирасида Кувайтнинг тажрибали шифокор ва профессорлари иштирокида Фарғонада мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, магистратура талабаларини ўқитиш ҳамда уларни стажировкаларга юбориш режалаштирилган.

Муҳаммад ал-Кандари ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб, келгусида бошқа қатор лойиҳаларни ҳам йўлга қўйиш ниятида эканини билдирди.

Дониёр Тухсинов
Тайёрлаган Дониёр Тухсинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид