Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» баҳор-ёзги навигация мавсумида парвозлар географиясини кенгайтиради
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2018 йил баҳор-ёз мавсумида янги йўналишлар очиш билан бир қаторда амалга оширилаётган парвозлар сонини ҳам кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 24 майидан бошлаб, авиакомпания ҳафтасига бир марта Барселонага (Испания) парвозларни бажаришни бошлайди. Шунингдек, МАК баҳор-ёз жадвалида Мумбайга (Ҳиндистон) ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Авиакомпания томонидан амалга оширилаётган қатновлар сони ҳам ортади. Нью-Йоркка парвозлар ҳафтасига уч марта, Истанбулга 10 марта, Сеулга 4 марта ва Новосибирскка уч марта бажарилади.
Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг замонавий ва қулай авиалайнерлари Европа ва Осиёнинг 40 дан зиёд шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.
Йўловчи ташишлар ўсиши ҳар йили 10-15 фоизни ташкил қилади. 25 та давлатда ўз ваколатхоналарига эга.
Маълум қилинишича, авиакомпания 2017 йилда 2,703 млндан кўпроқ йўловчини ўз манзилларига етказиб қўйган. 2016 йилда эса авиакомпания хизматларидан 2,471 млн киши фойдаланган.
Шунингдек, 2017 йилда 22950 та рейс амалга оширилган, 2016 йилда бу кўрсаткич 22387 тани ташкил қилган.
Мавзуга оид
17:03 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
14:52 / 26.11.2019
Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкин
17:29 / 11.11.2019