Қозоғистонда қирғизистонлик депутат қўлга олинди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон томонини махсус амалиёт вақтида ушбу давлат фуқароси, парламентарий Асилбек Дамирбек ўғли қўлга олингани ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатмоқда.
Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий бюро Олмаота, Жамбил, Жанубий Қозоғистон вилоятлари ва Олмаота шаҳрида махсус амалиётлар ўтказган. Мазкур амалиётлар давомида 29 киши қўлга олинган, улардан икки нафари Қирғизистон фуқароларидир.
Бундан аввалроқ Қирғизистон нашрлари қўшни давлат ҳудудида Жокорку Кенеш депутати Асилбек Дамирбек ўғли ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқатганди.
Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Қирғизистон томони Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари билан ушбу масалада ҳамкорлик қилишга розилик берган.
Мавзуга оид
15:13
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024