Жаҳон | 07:20 / 19.02.2018
9265
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурия бўйича келишувларни бир неча марта йўққа чиқарган – Эрдўған

Фото: aa.com.tr

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарадаги намойишда Туркия Сурия мавзусини АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама билан бир неча марта муҳокама қилганини айтиб ўтди. Бироқ ҳар гал Вашингтон Анқарани алдаган ва бу кўплаб маротаба юз берган.

“Обама маъмурияти фақатгина вақтни чўзган. Бироқ ҳозир аниқ танлов вақти келди. Ёки АҚШ ваъдасини бажаради, ёки Анқара миллий хавфсизликка таҳдидлар билан курашда керакли қадамларни амалга оширади. Анқара Туркия аҳоли пунктларининг ракетадан ўққа тутилиши, тинч аҳолининг ҳалок бўлишига кўз юма олмайди”, деб айтган Эрдўған.

Эрдўған “Зайтун шохи” ҳарбий амалиёти “Анқаранинг минтақадаги дипломатик имкониятларини камайтирди”, деган гапларга ишонмасликка чақирди.

“Туркиянинг дипломатик имкониятлари чеклангани ҳақида гап кетмайди. Аксинча, Анқаранинг иштирокисиз минтақада бирорта қарорни қабул қилиб бўлмайди”, деб таъкидлаб ўтган Эрдўған.   

Эрдўған Туркия ИШИД ва суриялик курдларнинг қуролли тузилмаларига қарши муваффақиятли курашни давом эттираётганини қайд қилиб ўтган. Террорчиларга қарши кураш улар минтақани тарк этмагунча ёки йўқ қилинмагунча давом этади, деб ваъда берган Туркия президенти.   

Мавзуга оид