Буюк Британия ЕИ билан расман ҳамкорликни сақлаб қолишни ўйлаяпти
Британия келгусида Европа Иттифоқи билан қандай натижаларга эришиши мумкинлигини ҳисобламоқда. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Матбуот котиби ОАВ мухбирлари олдида шундай деган. Бу ҳақда Рейтерс агентлиги мухбири хабар берган.
«Вазирлар Маҳкамасида вазият барқарор бўлишига ҳаракат қилмоқдамиз. Менимча, бундан буён ҳам кузатиб борсангиз, барча расмийларнинг қарашини шахсан ўзидан эшитасиз. Ўйлайманки, Бош вазир ҳам сўнгги сўзни айтади. Шунингдек, келгусида ЕИ билан ҳамкорлик қилиш, улар билан қандай натижаларга эришиш масаласини ҳам обдон ўйлаб чиқяпмиз», дейди Матбуот котиб.
Буюк Британия собиқ Ички ишлар вазири, Консерваторлар партияси етакчиси Тереза Мэй француз ҳамкасби билан яқиндан алоқаларни сақлаб қолган ҳолда ЕИдан иқтисодий зарарсиз чиқиш йўлларини кўздан кечирмоқда. Шу билан бирга Осиё давлатлари, хусусан, Хитой билан кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш учун катта ташаббус билдирди.
Шу билан Биринчи Жаҳон урушидан олдинги қудратли Буюк Британиянинг халқаро муносабатларга қайтиб келишини кузатиб бориш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Буюк Британия давлатлари раҳбарлари Россия нисбатан жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилмасликка қарор қилганди.
Мавзуга оид
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024