Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада зилзиладан кейин фавқулодда вазият тартиби эълон қилинди
18 февралда Мексика фуқаролик мудофааси миллий хизмати 16 февралда содир бўлган кучли зилзиладан жабр кўрган Оахака штатидаги 33 муниципалитетда фавқулодда вазият тартиби жорий қилинишини эълон қилди.
Таъкидланишича, ушбу чора бу ҳудудларга табиий офат оқибатларини бартараф этишга мўлжалланган махсус жамғарма маблағларидан фойдаланиш имконини беради. Фавқулодда вазият тартиби эълон қилинишини штат раҳбарияти сўраган.
16 февралда Оахака штатида 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Ҳукуматнинг охирги маълумотларига кўра, юзлаб иншоотларга зиён етган. Миллий сейсмологик хизматнинг маълум қилишича, 16 февралдан бошлаб 1,5 мингтадан кўпроқ афтершок қайд қилинган.
Ҳозир штат аҳолисига ёрдам бериш учун 4,8 мингга яқин ҳарбий жўнатилган. Уларга вертолёт ва самолётлар кўмак кўрсатмоқда.