Спорт | 00:16 / 20.02.2018
13209
2 дақиқада ўқилади

Азар ўзини гоҳ «Реал»га, гоҳ «ПСЖ»га ўтказиш билан шуғулланадиганларга жавоб берди

«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар ўзининг «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

«Менга «Реал»дан қизиқиш борлиги ҳақида неча йиллардан буён гапиришади. Жуда кўп йиллардан буён. Бу гаплар бир тингач, «ПСЖ» ҳақидаги гаплар бошланади. «ПСЖ» ҳақидаги гаплар тўхтаса эса яна «Мадрид» ҳақида гапиришади. 

Айни вақтда мен ўзимга маъқул жойдаман. Агар кун келиб клубимни ўзгартиришга зарурат пайдо бўлса, шундай қиламан. Аммо ҳозир «Челси»да ҳаммаси яхши. Менда ҳаммаси яхши. Мен боримни «Челси»га бераман.

Шартномамнинг яна 2,5 йиллик муддати бор. Менинг оиламга бу ерда яхши. Мухлислар мени жуда яхши кўришади.

Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай давом этади. Футболда ҳаммаси содир бўлиши мумкин, ҳеч нарса содир бўлмаслиги ҳам мумкин», – дея бельгиялик футболчининг сўзларини келтирган Téléfoot.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид