Жамият | 19:30 / 20.02.2018
24976
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида ёнғин, чақалоқ жасади топилди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 18 февраль соат 11.50ларда У.Юсупов кўчасида яшовчи, 1969 йилда туғилган. Ф.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
 
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 40 кв.м. майдонида шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Ф.Б.нинг уйида меҳмонда бўлган набираси,  2017 йилда туғилган А.А.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Шунингдек, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида 18 февраль соат 04.55да Кўприкбоши МФЙ Пайваста кўчасида яшовчи, 1959 йилда туғилган А.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 30 кв.м. майдонида томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида А.М.нинг бирга яшаган ўғли, 1985 йилда туғилган Д.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид