Жамият | 08:28 / 20.02.2018
5557
2 дақиқада ўқилади

Ўтган ҳафтада аниқланган 1439 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларига нисбатан қандай чоралар кўрилди?

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган "ишонч телефон"лари ҳамда электрон хизматлар орқали фуқаролар, барча тоифадаги солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектларидан бўлаётган мурожаатлар, хат ва аризалар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда. 

Хусусан, ўтган ҳафта давомида "ишонч телефон"лари орқали 138 та, шундан 7 та юридик ва 131 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.

Фуқаролар ва жамоатчиликнинг мурожаатлари юзасидан Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 1439 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 237 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1202 нафар шахсга нисбатан 326,2 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид