Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси Москва областида аёлни ёнғиндан қутқариб қолгани учун мукофот билан тақдирланди
Фото: inpushkino.ru
Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов ёнғинда бир одамни қутқариб қолгани учун медаль билан тақдирланди, деб хабар берган Пушкино муниципал тумани маъмурияти раҳбари ўринбосари Феликс Петросян.
Мукофотни топшириш бўйича тантанали маросим Пушкино муниципал тумани маъмуриятида 19 февраль куни бўлиб ўтди. Қирғизов соғлиғи ҳолати туфайли ўзи бу маросимда қатнаша олмади. Медални унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консули, биринчи котиби Тоҳир Орипов олди. Унинг сўзларига кўра, мукофот айни дамда Ўзбекистонда реабилитацияда бўлган Нуриддин Қирғизовга яқин вақт ичида етказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 31 январь куни Москва вилояти Софрино қишлоғида рўй берган ёнғин пайтида Самарқанд вилоятидан бўлган Нуриддин Қирғизов олов оғушида қолган уйни кўриб, у ердан кекса аёл – Россия фуқаросига ёрдам беришга ошиққан ва ўзи ҳам жароҳатланган.
Мавзуга оид
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026
Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди
09:58 / 19.02.2026