Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзРТХБ импорт қилинган кўмирни сота бошлади
Маҳсулотлар учун нархларни асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖда доимий равишда импорт қилинган товар позицияларнинг листинги ўтказилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб Қирғизистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган кўнғир ва тош кўмирнинг турли хил маркалари биржанинг котировкалаш варағига киритилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугунги кунда биржада кўмирнинг БСШ, ДР, ДСШ, Б ва Б-3 маркалари бўйича 17 та стандарт биржа шартномалари очилган. Ушбу шартномалар бўйича савдоларда иштирок этиш учун киритиладиган закалат суммаси 1% дан 5% гача. Бошлағич нархлар кўмир маркасига қараб бир тоннаси учун 350,0 минг сўмдан 700,0 минг сўмгача. Етказиб бериш шартлари – EXW (Ўзбекистон Республикасининг резидент-сотувчининг омборхонасидан олиб кетиш).
Ўтган давр мобайнида биржа савдоларида 260 тонна импорт қилинган кўмир сотилиб, шулардан 70 тоннаси ДР маркали кўмир (бир тоннаси учун 600,0 минг сўм) ва 190 тонна БСШ маркали кўмир (бир тоннаси учун нархи 400-450 минг сўм)га тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479 сонли "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, импорт қилинадиган алоҳида турдаги маҳсулотларни, хусусан кўмирни биржа савдолари орқали реализация қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёздан фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
08:48 / 20.06.2026
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
20:02 / 26.05.2026
1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
08:59 / 26.05.2026