Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвилига 2021 йилгача Украинага кириш тақиқланди
Фото: Reuters
Украинанинг Мостиска чегара отряди бошлиғи Михаил Саакашвилига 2021 йил 13 февралгача Украинага киришни тақиқлади. Бу ҳақда Саакашвилининг адвокати Руслан Чернолуцкийга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс-Украина” нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, Украина давлат чегара хизмати бошлиғи ўринбосари Василий Серватюк Чернолуцкийнинг сўровига жавобан чегара хизмати маъмурияти ушбу қарорни Украина қонунчилиги талабларига тўлиқ мос келади, деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтган.
Саакашвилининг адвокати чегара хизматининг бу қарори ноқонуний эканлигини ва унинг устидан арз қилинишини айтган.
Саакашвили 12 февралда Киевда қўлга олиниб, самолётда Варшавага етказилган. Саакашвили Польша ҳудудида Украина миллий миграция хизмати томондан топширилган реадмиссия (ортга қабул қилиш) ҳақидаги баёнотга кўра қабул қилинган.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026