Тожикистонда қуролли кучларни бошқариш маркази ташкил этилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 21 февралда мамлакат қуролли кучларини бошқариш марказини очиб берди. Ушбу марказ Тожикистон армияси ташкил этилганининг 25 йиллигига аталган.
Марказ мамлакатга бирор таҳдид вазиятида Тожикистон қуролли кучлари бош қўмондони Имомали Раҳмоннинг асосий ҳарбий бошқарув пункти бўлади.
Марказ Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Сўғд ва Хатлон вилоятлари ҳамда Рашт водийси маъмурий марказлари билан боғланган. Марказ энг замонавий ёпиқ видеоконференция тизими билан жиҳозланган. У орқали маълумот электрон форматда узатилади.
Марказ мамлакатнинг барча ҳарбий гарнизонларида бир вақтда ўтувчи муҳим ҳарбий тадбирларни бошқариш ва назорат қилишга имкон беради.
Марказ функцияларини кенгайтириш мақсадида иккинчи босқичда ҳаво ҳужумига қарши автоматлаштирилган бошқарув тизими марказини ташкил этиш, ҳарбий-ҳаво ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари, қуруқликдаги қўшинлар бошқармаларида бошқарув пунктлари ва бошқа ҳарбий бўлинмаларда 10 тага яқин бошқарув марказларини барпо этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, кўчириб юрилувчи бошқарув пунктлари ташкил этилади. Уларнинг фаолияти қуролли кучларни бошқариш маркази фаолияти билан тизимлаштирилади.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024