Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Евроиттифоққа қуролли кучларини бевосита молиялаштиришни таклиф қилди
G7 саммитида Украина молия вазири Украина армиясини Европа мудофаа тизимига интеграция қилиш ва уни Европа Иттифоқи давлатларининг НАТО олдидаги мажбуриятларида назарда тутилган мудофаа харажатлари ҳисобидан молиялашни таклиф қилди.
Канадада бўлиб ўтган «Катта еттилик» мамлакатлари молиявий блокининг саммитида Украина молия вазири Сергей Марченко 2026 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи мамлакатлари Украина Қуролли кучларини молиялаштиришда иштирок этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Марченконинг ўзи Facebookʼдаги саҳифасида ёзган.
Киев Украина қуролли кучларини Европа мудофаа тизимига бирлаштиришни таклиф қилмоқда, деди украиналик вазир. Унинг таъкидлашича, бу Украинага, хусусан, 2026 йилда ва ундан кейин молиявий барқарорликни сақлаб қолиш имконини беради. ЕИ ўзини Россиянинг потенциал агрессиясидан ҳимоя қила олади, «чунки Украина армияси бунинг учун барча зарур тажрибага эга», деди Марченко.
«Украина қуролли кучларини Европада хавфсизлик билан таъминлаш харажатлари ЕИ ялпи ички маҳсулотининг кичик қисмини ташкил қилади. Бу ташаббусга қўшилишга тайёр давлатлар ўртасида тақсимланиши ва ушбу давлатларнинг НАТО олдидаги мажбуриятларига мувофиқ мудофаа харажатлари ҳисобига киритилиши мумкин», деб ҳисоблайди Украина Молия вазирлиги раҳбари.
Шунингдек, Марченко ҳамкорлардан Украинани қўллаб-қувватлаш давом этиши ҳақида «аниқ сигналлар» олганини ёзган.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026