Жаҳон | 21:55 / 22.02.2018
11469
1 дақиқада ўқилади

Беларусдан Россияга сут маҳсулотлари олиб кириш тақиқланди

Фото: РИА Новости / Варвара Гертье

“Россельхознадзор” 26 февралдан Беларусдан Россияга сут ва сут маҳсулотларининг киритилишини тақиқлади.     

Тақиқлов остига сутдан ташқари, пастеризация, стерилизация қилинган, консерваланган ва қуюлтирилган қаймоқ, қуруқ зардоб ва бошқа маҳсулотлар тушган. 

Ташкилотнинг таъкидлашича, Беларусдан нохавфсиз сут маҳсулотлари келиши давом этаётгани сабабли ушбу чораларни қабул қилишга тўғри келган. 

“Россельхознадзор” 2 кун аввал Беларуснинг 7 та корхонаси ортидан кучайтирилган назорат тартибини киритган. 22 февралда уларга яна 6 та корхона қўшилган. Бунга ушбу корхоналарда стандартларнинг бузилиши сабаб бўлган.

“Россельхознадзор” ўз вақтида Беларуснинг турли корхоналаридан маҳсулотлар етказиб берилишига чекловлар киритган ва бекор қилган. Чекловлар Беларуснинг 50 дан кўпроқ компаниясини қамраб олган. 

Мавзуга оид