Жаҳон | 08:19 / 22.02.2018
21685
1 дақиқада ўқилади

Европадаги энг истиқболли шаҳар номи маълум қилинди

Фото: AP

Москва Шарқий Европанинг инвесторлар нуқтаи назаридан энг жозибадор шаҳрига айланди. Россия пойтахти бутун Европада жозибадорлик бўйича олтинчи бўлди. Биринчи ўринни Лондон қўлга киритди. Financial Times FDi Intelligence компанияси рейтингни тузишда шаҳарларни яқин икки йил ичидаги ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда баҳолади.

Бутун Европа бўйлаб «келажак шаҳарлари» рўйхатида Лондон бир неча йилдан бери етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Дублин, Париж, Амстердам ва Мюнхен кучли бешликдан жой олди. Шарқий Европанинг сармоя киритиш жиҳатидан энг жозибадор топ-5 шаҳри орасида, Москвадан ташқари, Варшава, Бухарест, Прага ҳамда Братислава бор.

Компания рейтингни тузишда шаҳарларни 100 дан ортиқ мезон бўйича баҳолади – шаҳарлар ялпи ички маҳсулоти, ҳаёт давомийлиги, олий маълумотга эга фуқаролар сони, йўл ва темир йўл инфратузилмаси ривожи, офис бинолари ижараси, интернет ва бошқа кўплаб кўрсаткичлар. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид