Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни рад этганлик учун қандай жарима белгиланади?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилган, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 25.01.2018 йилдаги ПҚ–3494-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббиёт муассасалари раҳбарларини ҳаёт ёки саломатлик учун хавф туғдирувчи ҳолатларда бўлган шахсларга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этилгани учун жавобгарликка тортишни назарда тутувчи ўз таклифларини Ҳукуматга киритиш топширилган эди.
Қонун лойиҳасига биноан, МЖТКга мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи 591-модда киритилади. Уни содир этганлик учун маъмурий жарима ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (яъни амалдаги миқдорига кўра 861 200 сўмдан 1 722 400 сўмгача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026