SpaceX глобал интернетни ишга тушириш муддати ҳақида янги маълумот берди
Илон Маскнинг SpaceX компанияси глобал интернет ишга туширилиш муддати бўйича шубҳага бормоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal компания баёнотига асосан хабар қилган.
SpaceX матбуот котиби Жон Тэйлорнинг айтишича, компания интернетга сайёранинг исталган нуқтасидан киришни назарда тутувчи Starlink лойиҳасини ўз вақтида якунлай олмаяпти. Бу бир неча мингта сунъий йўлдошни учириш орқали амалга оширилади.
Тэйлорнинг таъкидлашича, лойиҳа амалга оширилганидан бошлаб жиддий харажатлар пайдо бўлган. Шунга қарамай, биринчи иккита сунъий йўлдош Ер орбитасига 22 февралга қадар чиқиши керак бўлган, компания эса ҳозиргача лойиҳа бўйича якуний муҳандислик ва молиявий ҳисоб-китобларни якунлай олмади.
Шунинг учун ҳаттоки муваффақиятли стартда ҳам глобал тармоқ аввалдан режалаштирилганидек 2020 йилгача бутунлай ишга туширилмайди.
Илон Маск Starlink лойиҳаси доирасида бутун дунёни 4,5 мингта сунъий йўлдошни учириш орқали интернет билан таъминлашни назарда тутган, улар 1,1 – 1,3 минг километр баландликда ҳаракатланади. Яна 7,5 минг қурилма орбитада 346 километрдан баландда бўлмаслиги керак.
Мавзуга оид
22:03 / 25.10.2024
Crew Dragon-8 космик кемаси ХКСдан муваффақиятли қайтиб келди
22:13 / 24.10.2024
SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беради
21:00 / 15.10.2024
SpaceX компанияси Starlink учун яна 43 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
19:30 / 13.10.2024