Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Учар такси»лар йўқ бўлади. Президент аэропортлар ҳудудини тартибга келтиришга топшириқ берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги танқидий таҳлил қилинди.
Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, президент йиғилиш вақтида сайёҳларнинг кайфиятига таъсир қиладиган энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратди.
Хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёев аэропортлар залларидаги чироқлар хиралиги, паспорт назорати кабиналари тўлиқ ишламаслиги, узундан-узоқ сунъий навбатлар, такси хизмати кўрсатувчи хусусий автомобиль эгаларининг тартибсизлиги каби ҳолатларни яхшилаш бўйича ҳам топшириқлар берган.
Қайд этиш керакки, шу вақтгача Тошкентга келган меҳмонларни аэропорт ташқарисида кутиб турувчи хусусий таксичилар мижозларни меъёридагидан бир неча баробар юқори нархларда манзилга элтишга одатланган, баъзида иш фирибгарлик даражасига етиб борган. Бу эса шаҳар меҳмонлари ва сайёҳларда ёқимсиз таассуротлар қолдириб келмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 16.05.2026
Тошкент аэропортида қарийб 1 кг синтетик наркотик ушлаб қолинди
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
19:14 / 17.04.2025